КИМЁВИЙ ФОРМУЛАЛАР

КИМЁВИЙ ФОРМУЛАЛАР — моддаларнинг сифат ва микдор жиҳатидан таркиби ва тузилишини кимёвий белгилар, шунингдек, сонлар, ҳарфлар ва б. б-н берилган ифодаси. Кимёвий формулалар модда қандай элементлардан ташкил топганлиги, бу элементлар ўзаро қандай нисбатда бирикканлигини ҳамда модданинг тузилишини кўрсатади. Mac, сувнинг формуласи Н2О унинг таркиби водород (Н) ва кислород (О) дан иборат эканлигини, бу элементлар 2:1 нисбатда бирикканлигини; натрий сульфат Na2SO4 эса унинг молекуласи натрий (Na), олтингугурт (S) ва кислород (О)дан ташкил топганлигини, бу элементлар 2:1:4 нисбатда бирикканлигини; алюминий сульфид A12S3 эса 2 атом алюминий (А1) га 3 атом олтингугурт (S) тўғри келишини кўрсатади (яна қ. Кимёвий белгилар).

Кимёвий формулалар 3 хил бўлади: эмпирик, рационал ва структура формулалар. Эмпирик формулалар модда молекуласидаги атомларнинг умумий сонини кўрсатади. Мас, сульфат кислота H2SO4, этан С2Н6, этил спирти С2Н6О ва х. к. Раци-онал формулаларда маълум синфга кирувчи атомлар гуруҳи ажратиб кўрсатилади. Мас, этан СН3СН3 ёки СН3 — СН3, этил спирти С2Н5ОН ёки С2Н5 — ОН ва ҳ. к. Структура формулалар эса модданинг таркибини, молекуладаги атомларнинг жойлашиш тартибини ҳамда ушбу атомлар орасидаги кимёвий боғларнинг қандай тақсимланганлигини кўрсатади.

Loading...