КИМЁВИЙ РЕАКТИВЛАР, кимёвий реагентлар — кимёвий реакцияларни амалга ошириш учун ишлатиладиган моддалар. Турлари: ўта тоза Кимёвий реактивлар ; кимёвий тоза Кимёвий реактивлар ; кимёвий анализ учун қўлланадиган тоза Кимёвий реактивлар ; тоза Кимёвий реактивлар, тозаланган Кимёвий реактивлар, техник Кимёвий реактивлар Таркибига кўра, К. р., анорганиқ, органиқ ва радиоактив изотоплар билан нишонланган К. р. га, ишлатилишига кўра, органиқ — аналитик реагентлар, комплексонлар, фиксаналлар, рН — индикаторлар ва б. га бўлинади. Кимёвий реактивлар солинган идиш ёрлиғи ёки ўралган қоғозга унинг тозалик даражаси, ишлатилиши, қўшимчалар микдори ва сақланиш шарт-шароити ёзиб қўйилади. Кимёвий реактивларнинг аксарияти зақарли, тез алангаланади, баъзилари портлайди. Шу сабабли, К. р. ни ишлатишда ва саклашда тегишли қоидаларга риоя қилиш зарур. Ҳавода тез бузиладиган айрим препаратлар водород ёки инерт газ тўлдирилган герметик ампулаларда, баъзилари керосинда (мас, ишқорий металлар — Na, К) сақланади.