КИМЁВИЙ РЕАКЦИЯЛАР — бир турдаги кимёвий моддаларнингтаркиби ва хоссалари жиҳатидан фарқ қиладиган иккинчи турдаги моддаларга айланиш жараёни. Кимёвий реакцияларни кимёвий тенглама билан ифодалаш мумкин, мас, сульфат кислотага руҳ таъсир эттирилганда руҳ сульфат ва водород гази ҳосил бўлади: H2SO4+Zn=ZnSO4+H2T. К. р. да атомлар ўзгармайди, бир бирикмадан иккинчисига ўтади, холос. Кимёвий жараёнларда тўғри (қайтмас) реакция (мас, водород йодиднинг водород ва йоддан ҳосил бўлиши: Н2+12->2Н1) билан бир қаторда, қайтар реакция (мас, водород йодиднинг парчаланиши: 2HI<=>H2+I2) ҳам содир бўлади. Кимёвий реакцияларда иштирок этадиган элементларнинг оксидланиш даражадари (валентликлари) ўзгарса, бундай реакциялар оксидланиш-кайтарилиш реакциялари дейилади. Кимёвий реакцияларда молекулалар, атомлар ва ионлар иштирок этиши мумкин. Шунга кўра, реакциялар учга бўлинади: оддий, ионли ва радикал реакциялар.
Оддий реакцияларда молекулалар ўзаро реакцияга киришади, мас, Н2+С12=2НС1. Ионли реакциялар ионлар иштирокида боради, мас, Н++ОН~ =Н2О. Радикал реакцияларда оралиқ маҳсулот сифатида албатта эркин радикал ҳосил бўлади. Радикал реакциялар, одатда, занжир тарзида боради (к,. Занжир реакциялар). Тўғри ва тескари реакциялар тезлиги тенг бўлганда системада кимёвий мувозанат карор топади (қ. Кимёвий термодинамика).
Мураккаб реакциялар, параллел реакциялар, экзотермик реакциялар, эндотермик реакциялар, қаттиқ фазали реакциялар ҳам мавжуд.