КИНДИК

КИНДИК, киндик тизимчаси — одам ва плацентали сут эмизувчи ҳайвонларда ҳомилани она организми билан боғлаб турадиган (плацента орқали) тизимчасимон анатомик тузилма, аъзо; таркибида қон томирлар, аллотоис йўли ва ҳ. к. бўлади. Киндик орқали ҳомила — плацента қон айланиши рўй беради. Асосан, дирилдоқ тўқимадан тузилган, ундан икки артерия ва битта вена ўтади. Бола туғилгач, Киндик ҳалқаси яқинидан боғлаб туриб қирқилади, унинг қолдиғи эса тез қуриб, бола 5—7 кунлигидаёқ тушиб кетади. Тозаликка риоя қилинмаса, Киндик орқали инфекция кириб, яра, киндик сепсиси ва б. касалликлар рўй бериши мумкин. Киндик тезда битмаса ёки чандиғи нотўғри шаклланса, врач га мурожаат қилиш керак.

Loading...