КИНО САНЪАТИ

КИНО САНЪАТИкинематография нинг техник воситалар асосида шаклланган бадиий ижод тури; экран санъатининг муҳим таркибий қисми; реал борлиқни айнан ёки бадиий-ҳужжатли образлар, мультипликация воситалари ёрдамида суратга олиш; кинофильмларнинг омма орасида кенг тарқалиши учун хизмат қиладиган телевидение, видеокассета ва видеодискларни хам ўз ичига олади. Кино санъати кинематограф билан бир вақтда пайдо бўлди. Кинематограф эса фан ва техника тараққиёти билан боғлиқ ҳолда юзага келди ва аста-секин замонавий иқтисод, санъат ва маданиятнинг энг зарур соҳасига айланди.

Кино 1895 й. 28 дек. да Парижда (ихтирочилар ака-ука О. ва Л. Люмьерлар) юзага келган. Унинг юзага келиши, ўз навбатида, инсониятнинг бадиий маданияти тарихида объектив қонуният босқичи бўлди. Кино санъати еда адабиёт, театр, тасвирий санъат ва мусиқа тажрибалари, унинг эстетик жиҳатлари уйғунлаштирилиб, ўзига сингдирилган ҳолда воқелик ўзига хос ифода воситаларида фотоғрафик тасвир орқали кўрсатилади. Кино санъатининг оммани ижтимоий-сиёсий ва маданий жиҳатдан тарбиялашда, кишилар онги, фикр ва қарашлари, эстетик дид ва ҳистуйғулари, умуман, маънавий дунёсининг шаклланишида ғоявий-бадиий таъсири кучлидир. Кино санъатининг қарор топишида америка кинорежиссёри Д. Гриффитнит хизматлари катта. Биринчи бўлиб, у йирик план, параллел монтаж, кенгайтирилган панорама каби ифодали воситаларни қўллаган. Шунингдек, С. Эйзенштейн, Ч. Чаплин, Э. Штрогейм, К. Дрейер, К. Видор, Р. Клер қабилар ҳам жаҳон киноси ривожига муносиб ҳисса қўшдилар.

20-а. нинг 1-ярмида Кино санъатининг жанр тизимидан кўпроқ комедия характеридаги саргузашт ҳамда қўрқинчли фильмлар ўрин олди. 20-й. лардан кинода турли услубий изланишлар бўлди. Мас, «экспрессионизм», «поэтик кино», «махфий кино» ҳаракати, «очиқ кино» ва б.

Кейинроқ турли мавзулар қатори киноҳикояларга алоҳида эътибор берилди. Кўпроқ маълум бир тарихни ҳикоя қилувчи фильмлар кўпайди. Урушдан кейинги йиллар ривожланган мамлакатларнинг илғор кинематографчилари ишлаган фильмлар, айниқса, италия неореализми экран санъатининг асосини ташкил этди. 50-й. ларнинг охирлари Кино санъатида кино ва телевидениенинг ўзаро бир-бирига таъсири, бир неча соат давом этадиган фильмлар ишлаш каби муҳим ўзгаришлар юз берди. Айни бир вақтда Кино санъати билан боғлиқ телеэкран ижоди пайдо бўлди ва ривож топди.

Осиё, Африка, Лотин Америкаси каби кўпгина мамлакатларда янги кинематографиянинг пайдо бўлиши, бир қатор ғарб давлатларида ўзига хос кинематографик мактабларнинг ривожланиши кино маҳсулотларининг хилма-хиллигини таъминлади. Кино санъати жанр ва услуб жиҳатдан бойиди. Экран ижодида полифониянинг турли шакллари қўлланила бошлади.

Ривожланган мамлакатларда эски жанрларнинг ўзига хос қайта уйғониш даври бошланди. Биринчи навбатда, мелодрама ҳамда кинематографик баёнда анъанавий шаклларнинг жонланиши кўзга ташланди. Айни вақтда янги телевизион тизим (кабелли телевидение), ер йўлдоши орқали ўзатиладиган кўрсатувлар, видеомагнитофон, видеокассета, видеодискларнинг кенг тарқалиши натижасида Кино санъатининг ривожланиши мураккаблашди.

Кино санъати асарлари ёзувчи-драматург, реж., актёр, оператор, рассом, композитор каби ижодий ходимлардан иборат жамоа маҳсулидир. Кинода реж. етакчи роль ўйнайди. Фильм яратиш 2 томонни — ижод ва и. ч. ни ўз ичига олади. Кино и. ч. нинг маркази — киностудия. Тайёр фильмлар кинопрокат орқали тарқатилади ва улар кинотеатр, телевидениеда кўрсатилади. Экран санъатининг ўзига хос ифода воситалари бор: умумий, ўрта ва йирик планда суратга олиш, турли ракурсларда камералар ҳаракати, эпизод ва кадрлар монтажининг турли шакллари ва б. К. с. нинг 4 асосий тури мавжуд: бадиий фильм, илмий-оммавий кино, ҳужжатли кино ва мультипликацион кино. Шулардан бадиий фильм Кино санъатининг асосий турларидан бўлиб, махсус ёзилган сценарий ёки қайта ишланган бадиий адабиёт (ҳужжатли ёки бадиий проза, театр драматургияси ва б.) асосида ижоднинг ижровий воситалари ёрдамида реал ёки тўқима воқеаларнинг баён этилиши; илмий-оммавий кино томошабинларни табиат ва жамият ҳаёти, илмий кашфиёт ва ихтиролар билан таништиради. Кино санъатининг яна бир муқим тури — мультипликацион кино. Энг кенг тарқалган шакллари расмли ва қўғирчокли фильмлардир. Рассом чизган расмлар ёки макетлар, шунингдек, қўғирчоқлар ҳаракатлантирилиб кинотасмага туширилади. Ҳужжатли кино — бўлган воқеа ва ҳаракатларни тасмага туширади. Кино санъатининг комедия, тарихий, драматик ва саргузашт фильмлар каби жанрлари мавжуд.

Ўзбекистонда биринчи фильм 1897 й. «Эски жўва» майдонида кўрсатилган. 1908 й. дан Тошкент, Самарқанд, Қўқон ва б. шаҳарларда чет эл фильмлари намойиш этилган. Ўрта Осиёда кўрсатилган киноленталар, асосан, Америка, Франциянинг Шарқ экзотикаси тасвирланган фильмларидан иборат бўлган. Ўзбек миллий Кино санъати 20-а. нинг 20-й. ларида вужудга келди. Биринчи ўзбек кинооператори Худойберган Девонов ўзининг илк ҳужжатли-хроникал фильмларида ўзбек халқининг ҳаётини, урф-одатларини, Хоразм манзараларини акс эттиришга интилган.

1924 й. рус-бухоро ширкати «Бухкино», 1925 й. Тошкентда «Шарқ юлдўзи» (1936 й. дан «Ўзбекфильм») кинофабрикасининг ташкил бўлиши ўзбек Кино санъати ривожини бошлаб берди. Лекин миллий кадрларнинг етишмаслиги натижасида студияни ташкил этишга уриниш ва «Бухкино» ширкати қошида мунтазам суратга олишни ташкиллаштириш муваффақиятсиз бўлди. Тошкент студиясига ҳали кино соҳасида яхши танилмаган рус кино арбобларининг келиши, уларнинг касбий савиясининг пастлиги ҳақиқий миллий мазмундаги кинолар яратишга йўл қўймасди. Улар яратган фильмлар фақат экзотик ва ташвиқий характерда бўлиб, ўзбеклар ҳаёти бўзиб кўрсатиларди, ўзбек аёллари ролини рус актрисалари ўйнаши натижасида қаҳрамоннинг ички дунёси, унинг психологик кечинмалари очиб берилмасди [мас, «Ўлим минораси» (реж. В. Висковский), «Мусулмон қиз» (Д. Бассалиго), «Иккинчи хотин» (М. Доронин) ва б. ]. Кино ишлащда миллий проза ва драматургиядан фойдаланишдан бош тортиш, ўзбек ҳаётини билмайдиган рус мутахассисларнинг ўзлари ёзган сценарийлари асосида фильм яратиши миллий кино учун жуда катта йўқотиш бўлди, ўзоқ йилларгача ўз шакл-шамойилига эга бўлолмади, унинг «ўзбек миллий киноси» сифатида шаклланишига ўтиб бўлмас тўсиқ бўлди.

Овозсиз фильмларда берилган мазмун томошабинга кўпроқ Европа мутахассислари нуқтаи назарини ифодалади, чунки миллий анъаналарни билишдан йироқ муаллифларнинг асарлари шу рухда яратилган эди. 20-й. лар яратилган «Соябон арава» (О. Фрелих), «Равот қашқирлари» (К. Гертель), «Макрли чангал» (В. Козлов), «Чодира» (М. Авербах) каби фильмлар шулар жумласидан.

Овозли кинонинг юзага келиши ўзбек Кино санъатининг ҳам бадиий қийматини оширди. Биринчи ўзбек овозли фильми «Қасам» (1937, реж. А. Усольцев-Граф)да миллий актёрлик маданияти, ўзбек ҳаёти ва психологияси муфассал акс этди, ижтимоий қарама-қаршиликлар асосига қурилган драматургия намоён бўлди. Чунки барча бош ролларни ўзбек актёрлари ўйнаган эди. Лекин барибир асар овозсиз кино давридаги эски кино маданияти қолдиғутридан холи бўлолмагани сабабли ўтмиш ва бугунги кун ўртасида аросатда бўлиб қолди. Шу сабабли, ўша даврда яратилган Грўзия, Озарбайжон фильмлари каби энг яхши фильмлар даражасига кўтарила олмади.

Ўзбек киносининг мубошири бўлган «Насриддин Бухорода» (1943, реж. Я. Протазанов) фильми халқ мавзусининг ҳақиқий имкониятларини очиб берди, тасвирий воситалар қаторини қандай чиройли ва ифодали қуриш мумкинлигини кўрсатди, юқори даражадаги ижро услубини ўргатди. «Тоҳир ва Зуҳра» (1945, реж. Н. Ғаниев) фильми халқ эртаклари асосида яратиладиган фильмлар чегарасини «бўзиб» ўтган ҳолда тарихий фильмлар яратишга асос солди, миллий руҳдаги ифодали ўйин имкониятларининг нақадар кенглигини ҳис этишга имкон берди. Кейинроқ яратилган «Алишер Навоий» (1947, реж. Кино санъати Ёрматов) фильмининг яратилишига «Тоҳир ва Зухра» киноси муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилди. Шунингдек, «Бой ила хизматчи», «Қутлуғ қон» (1953, 1957, реж. Л. Файзиев), «Шоҳи сўзана» (1954, А. Бекназаров) каби бадиий асарлар экранлаштирилди.

Ўзбек киносида ёшларда замон талабларига янгича қараш шаклланди, эски қолип ва тахминлардан ўзоқлашдилар, дунёга шоирона назар ташлаш имкониятлари намоён бўлди. Шу билан бирга ҳаёт фақат севиш, хурсандчилик қилиш, қаҳвахоналарда рақсга тушиш, чиройли кийинишдан иборат деб билган шаҳарлик йигит ва қизлар учун тарбиявий аҳамиятга эга бўлган фильмлар ҳам ўзбек экран санъатига янги бир саҳифа бўлиб кириб келди. Бу, айниқса, реж. Э. Эшмуҳамедов ижодида [«Нафосат» (1966), «Севишганлар» (1969) ва б. ] яққол кўзга ташланди. «Мафтунингман» (1958, Й. Аъзамов), «Маҳаллада дув-дув ran», «Сен етим эмассан», «Қалбингда қуёш», «Тошкент — нон шаҳри» (1960, 1962, 1966, 1967, реж. Ш. Аббо-сов), «Синчалак», «Улуғбек юлдўзи», «Наташахоним» (1961, 1965, 1966, реж. Л. Файзиев), «Ўтган кунлар» (1969, реж. Й. Аъзамов)ва б. фильмлар шулар жумласидан.

Миллий кино ижодкорларининг ташкилий ва ижодий ишлар, тўпланган тажрибаларни янгича кўз билан кўриб чиқиши, экран санъатига талабчанликни ошириши натижаси ўлароқ тарихий-инқилобий фильмлар («Қора консулнинг ҳалокати», реж. К. Ёрматов; «Еттинчи ўқ», А. Ҳамроев ва б.) билан бир қаторда замонавий мавзуда ҳам бир қанча фильмлар ишланди: «Шиддат» (реж. У. Назаров), «Ёз ёмғири» (А. Қобулов), «Фалокат оёқ остида» (3. Со-битов), «Севги фожиаси» (Щ. Аббосов), «Алангали сўқмоқлар» (Й. Аъзамов), «Сени кутамиз, йигит» (Р. Ботиров),«Аччиқ данак», «Ўзганинг бахти» (Қ. Камолова), «Инсон қушлар ортидан боради» (А. Ҳамроев, Деҳли халқаро кинофестивалида «Кумуш товус» мукофотини олган, 1976), «Чинор остидаги дуэль» (М. Абзалов) ва б. Шунингдек, буюк алломалар ҳаёти ҳақида сўзловчи «Нодирабегим» (реж. К. Ёрматов), «Абу Райҳон Беруний», «Оловли йўллар» (Ш. Аббосов) ҳамда «Зулматни тарк этиб…» (Й. Аъзамов), «Шум бола» (Д. Салимов) ва б.

Ўзбек киноси изланишларни кенгайтиришга, жамиятда содир бўлаётган ижтимоий жараёнларни янада чуқур ва ёрқин ифодаловчи киноленталар яратишга интилди. Экран сон ва сифат жиҳатдан яна бир поғона кўтарилди, жанрлар эса шакл ва мазмун жиҳатдан кучайди, уларнинг хилма-хиллиги ошди, қолипга тушиб қолган одатий мазмунлардан қочиш сезилди.

«Алибобо ва қирқ қароқчи» (реж. Л. Файзиев, У. Меҳра), «Мана ўша йигит қайтиб келди» (Р. Ботиров), «Олтин жунли қўй териси», «Уйгониш» (Л. Файзиев), «Бўйсунмас» (А. Қобулов), «Қиёмат қарз» (У. Назаров), «Даҳонинг ёшлиги», «Карахтлик» (Э. Эшмуҳамедов), «Парол «Регина» меҳмонхонаси» (Й. Аъзамов), «Армон», «Суюнчи», «Келинлар қўзғолони», «Майсаранинг иши» (М. Абзалов), «Орзулар оғушида» (Ф. Зайнутдинов) ва б. фильмлар эстетик сифатини устунлиги ва янги-янги шакллари билан ажралиб туради.

Кейинги 10 йилликда миллий Кино санъати ривожида кескин бурилиш даври бўлди. Қизиқарли фильмлар яратган М. Абзалов, 3. Мусоқов, Ю. Собитов каби реж. ларнинг фильмлари замон муаммолари, ёшлар ҳаётининг энг оғриқ жабҳаларига қаратилди, услублар хилма-хиллиги таъминланди.

«Тонгга қадар» (Ю. Азимов), «Аждодлар овози» (F. Шермуҳамедов), «Кетма» (Ж. Исҳоқов, Р. Саъдуллаев), «Севги қурбонлари» (А. Исмоилов) каби фильмлар эътиборга моликдир. 1996 й. миллий кино учун янги муҳим сана нуқтаси бўлди. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 й. 12 июль 247-қарорига асосан, «Ўзбеккино» давлат акционерлик компанияси ташкил бўлди. Фармон ўзбек киносини янги изланишлар, замон билан ҳамнафас бўлиш вазифаларига ундади, томошабинни жалб қила билиш йўлларини топишга, ўз-ўзини пул билан таъминлаш, янги техник жиҳозлар билан қуролланишга мажбур этди. Фармон натижаси ўлароқ, «Кенжа қиз» (Р. Кубаева), «Атроф оппоқ қор билан қопланган» (Қ. Камолова), «Юлдўзимни бер осмон» (Ф. Давлетшин), «Буюк соҳибқирон» (И. Эргашев, Б. Содиқов), «Отамдан қолган далалар» (Ш. Аббосов), «Марғиёна» (Ҳ. Файзиев), «Ўтган кунлар» (М. Абзалов, Ҳ. Файзиев), «Пиёда» (Р. Маликов), «Яратганга шукур» (3. Мусоқов), «Севги» (И. Эргашев), «Ёлғиз ёдгорим» (С. Назармуҳамедов), «Тилсимой — ғаройиб қизалоқ» (М. Боймуҳамедов) каби янгича талқиндаги фильмлар юзага келди.

Ҳоз. кунда кинонинг ижтимоий нуфўзи ошди, мавзу доираси кенгайди, маҳаллий ёзувчилар асарларининг кўпайиши кўзга ташланади. Фольклор, тарихий, замонавий ва фалсафий мавзулар қайта ишлаб чиқилди. «Аёллар салтанати» (Ю. Розиқов), «Чаёнгул» (С. Назармуҳамедов), «Паримомо» (М. Ражабов), «Она» (3. Мусокрв) ва б. кейинги йилларнинг энг яхши фильмларидир.

Бадиий кинони жахрнга танитган, ўзбек киносининг асосчиси Наби Faниев, халқ артисти Комил Ёрматовлар ижоди ўзбек киноси тарихининг ёрқин саҳифалари бўлиб қолади. Шунингдек, Й. Аъзамов, Ш. Аббосов, Л. Файзиев, 3. Собитов, Р. Ботиров, А. Хамроев, А. Қобулов, Қ. Камолова, 3. Мусоқов, И. Эргашев, Ҳ. Файзиев каби реж. ва Ҳ. Файзиев, А. Панн, М. Краснянский, А. Мукаррамов, М. Пенсон, Д. Фатхуллин, А. Исмоилов, Л. Травицкий, Д. Абдуллаев сингари операторларнинг миллий кинонинг камол топишида ва жаҳон кино санъати каторидан ўрин олишида хизматлари беқиёсдир.

Ў. Алихўжаев, Ш. Эргашев, Р. Саъдуллаев, М. Ражабов, Т. Шокирова, Р. Адашев, Д. Қамбарова, Б. Зокиров, Д. Эгамбердиева ва б. энг яхши кино актёрлардир.

Ўзбекистонда Ў«збекфильм»дан ташқари В«атан», «Имон», «Инсон», «Ёғду», «Достонфильм», «Самарқандфильм», «Шод», «Юлдўз» сингари киностудиялар ишлаб турибди (2002).

Ўзбек ҳужжатли киноси, асосан, 30-й. лардан бошланган. Ф. Назаров, Н. Гасилов, В. Тимковский, К. Аликаев, М. Ковнат, Н. Ғаниев, Й. Аъзамов кабилар ҳужжатли кинонинг дастлабки йилларида кўтаринки руҳ билан ишладилар ва маълум муваффақиятларга эришдилар. «Ишлаб чиқаришда жисмоний тарбия» (реж. Й. Аъзамов), «Ажойиб иш» (Н. Ғаниев), М. Қаюмов суратга олган «Ўзбек пахтакорларининг ғалабаси», «Ўзбек халқининг байрами» (Ш. Зоҳидов, О. Турсунов билан ҳамкорликда), «Катта Фарғона канали», «Кучли оқим» фильмлари юқори баҳоланди. Айниқса, «Тошкент тўқимачилар комбината» (1938) фильми Нью-Йоркда ўтказилган жаҳон кўргазмасида Олтин медалга сазовор бўлди.

Уруш йиллари «Фронтдаги дўстларга» (реж. К. Ёрматов), «Фронтга совғa» (С. Муҳамедов, Й. Аъзамов), «5 республика концерти» (А. Спешнев, 3. Собитов) каби бадиий-ҳужжатли фильмлар ишланди.

Урушдан кейин ҳужжатли кино ижодкорлари ғайрат ва шижоат билан олдинга янги қадам ташлаш билан ижодини бошлади. «Тўрт дарвозали шаҳар», «Ўзбекистонимизга келинг», «Инсониятнинг беш қўли», «Фарҳод чироқлари» (ҳаммасининг реж. и М. Қаюмов), «Совет Ўзбекистони» (К. Ёрматов) сингари кинойилномаларнинг ёрқин ва ҳаётий кинотасмалари яратилди.

Кейинчалик яратилган ҳужжатли фильмларда Ўзбекистонда қурилаётган з-д ва ф-калар, ГЭСлар, қўриқ ерларнинг ўзлаштирилиши, фан ва санъат фидойилари ҳаёти ва ижоди, саноат ютуқлари, йирик халқаро мусобақалар ўз аксини топди: «Баҳордан баҳоргача», «13 қалдирғоч», «Зилзила» (М. Қаюмов), «Ўқитувчи» (Н. Атауллаева), «Ўзбекистон гази ва кимёси» (Н. Раҳимбоев), «Мовий олов кишилари» (Р. Григорьев), «Йўлда ва она юртда», «Ашуров воқеаси», «Очиқ айтганда», «Изланиш давом этмокда» (ҳаммасининг реж. и Т. Нодиров) ва б. шулар жумласидан.

М. Қаюмовнинг кўп йиллик ижоди ўзбек ҳужжатли киноси тарихида алоҳида бир саҳифа бўлиб қолади. У б-н ёнма-ён ижод қилган Ш. Зоҳиров, Т. Нодиров, А. Саидов, О. Турсунов, Н. Атауллаева, П. Расулов, М. Арабов, А. Ёқубов, Н. Раҳимбоевларнинг ҳам ҳужжатли кино равнақида хизматлари катта.

Сўнгги йилларда ўзбек ҳужжатли киноси ўзини анча ўнглаб олди, мавзулар доираси кенгайди, ҳаёт билан ҳамнафас фильмлар яратилди. Катта авлод ўрнини янги ёш реж., оператор, сценарийчи ва б. мутахассислар эгаллади. «Шароф Рашидов», «Абдулла Қодирий», «Оғриқ» (Даврон Салимов), «Ислом Каримов. 21-аср бўсағасида» (Ш. Қурбонбоев), «Ўзбекистон баҳори» (Ш. Қурбонбоев, Э. Хачатуров), «Ўзбекистон олтини» (Н. Маҳмудов), «Нон» (Ғ. Шермуҳамедов), «Жаҳонга йўл» (Ш. Махмудов), «Ўзбекистон қуролли кучлари», «Фитрат» (Ғ. Шодмонов) ва б. кейинги йиллардаги энг яхши фильмлардир. Замонавий ҳужжатли кино ривожида Даврон Салимов, Б. Мўзаффаров, Ш. Маҳмудов, Ш. Қурбонбоев қабиларнинг ўрни алоҳида (яна қ. Ҳужжатли кино).

Мультипликацион кино Ўзбекистонда 60-й. лардан бошланди. Республикада биринчи қўғирчоқ фильм ижодкори Ю. Петров бўлди. «6×6 квадратида» номли биринчи фильмни (Дамир Салимов билан ҳамкорликда) яратди. Кейинчалик яратилган «Сеҳрли сандиқ» (Дамир Салимов), «Раҳим ва қўнғиз» (Қ. Камолова), «Қишки эртак» (3. Ройзман), «Шаҳар қурбақалари» (А. Акбархўжаев), «Сеҳрли самовар» (М. Махмудов), «Олма ҳақида эртак» (Н. Тўлахўжаев) каби мультфильмларда турли мавзулар ёритилди.

Кейинги ўн йилликда турли жанрларда яратилган мультипликацион фильмлар кейинги давр ривожини таъминлади. «Баҳром ва Дилером», «Қозиқ» (реж. М. Маҳмудов), «Янги кўҳна эртак» (С. Муродхўжаева), «Даладаги чечаклар» (Н. Тўлахўжаев), «Янчар қуён» (Д. Власов), «Янги шохча ва ба-ҳор ёмғири ҳақида» (С. Силка) ва б. шулар жумласидан. Яна қ. Мультипликацион кино.

«Ўзбекфильм»да кўп йиллардан буён жаҳоннинг энг яхши фильмларини ўзбек тилига таржима қилиб, ўзбек томошабинига етказувчи дубляж гуруҳи хизмат қилиб келмокда. Бу соҳанинг асосчилари ва фаол иштирокчиларидан Қ. Мирмуҳамедов, М. Ғаниев, С. Саидов, Б. Ҳайдаров, С. Искандаров, Ж. Обидов, В. Кутюков, А. Шараповларни кўрсатиш мумкин.

Кино санъати масалалари билан Санъатшунослик илмий тадқиқот ин-ти шуғулланади. Кино ижодкорлари Н. Ғаниев номидаги кинотехникум ва Тошкент Санъат интида тайёрланади. Ўзбекистон кино арбоблари бирлашмаси (1962—96-й. ларда Ўзбекистон кинематографчилар уюшмаси), 1966 й. дан Киночилар уйи, 1972 й. дан Кино санъати музейи ишлаб турибди.

Ад.: Абул – Касымова X., Рождение ўзбекского кино, Т., 1965; Тешабаев Дж., Пути и поиски, Т., 1972; Тешабаев Дж., Ўзбекское кино: традиции, новаторство, Т., 1979; Ҳасанов Б., Ўзбек ҳужжатли киноси, Т., 1972; Абул-Касымова X. . Тешабаев Дж., М ирзамухамедо ва М., Кино Ўзбекистона, Т., 1985.

Жўра Тешабоев, Моҳина Аширова.

Loading...