Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

КИНОРИНХЛАР

КИНОРИНХЛАР (Kinorhyncha) – бирламчи тана бўшлиқли чувалчанглар синфи. Ўз. 0,1 — 1мм. Танаси ясси, калин кутикула билан қопланган. 13 та сегмент (бош, бўйин ва 11 та бўғим)га бўлинган. Танасида пихлар ва илмоқлар бўлади. Танасининг олд қисми буралиб чиқадиган хартумни ҳосил қилади. Кўндаланг-тарғил мускуллари даста бўлиб жойлашган, ичаги найсимон. Нерв системаси ҳалқум атрофи нерв ҳалқаси ва қорин нерв стволидан иборат. Сезги органлари хартумидаги қиллар ва 1—2 жуфт пигмент кўзчалардан ташкил топган. Айириш системаси — 1 жуфт протонефридийдир. Айрим жинсли. Метаморфоз орқали ривожланади. Бир ҳужайрали сув ўтлари ва микроорганизмлар билан озиқланади. Хартумини олдинга отиб, сўнгра танасини тортиб олиб ҳаракатланади. 2 туркуми, 100 га яқин тури маълум, кўпчилик денгизлар тубида учрайди.

Prev Article

КИНОЛОГИЯ

Next Article

КИНОСТУДИЯ