КИНОСТУДИЯ (кино… ва итал. studio — ўрганиш) — кинофильмлар ишлаб чиқарувчи корхона. К. бадиий-ижодий ва техник и. ч. жараёнларини бирлаштиради. Қандай фильм чиқаришига қараб бадиий, ҳужжатли-хроникал, илмий-оммабоп, ўқув Киностудияси, мультипликацией фильмлар Киностудия сига ажралади. Киностудиянинг ташкилий тўзилиши ишлаб чиқариладиган фильмларга, и. ч. ҳажмига, техник жиҳозларга боғлиқ. Фильм и. ч. 4 босқичдан иборат: 1) сценарий тайёрлаш;
2) суратга олиш учун тайёргарлик (суратга олиш жойини, актёрларни танлаш, деқорация, кийим тайёрлаш, кинопроба ва репетиция ўтказиш, фильм и. ч. режасини тўзиш); 3) суратга олиш. Бу энг масъулиятли ва сермеҳнат босқич бўлиб, Киностудия павильонида ва табиат қучоғида амалга оширилади; 4) фильмни монтаж қилиш, ўнга овоз бериш, мусиқа ёзиш ва қайта овоз бериш.
Суратга олувчи гуруҳ асосий ижодий бўғин бўлиб, фильм яратиш даврида барча ижодий ва б. ходимларни ўз атрофида уюштиради. Суратга олишда бадиийижодий гуруҳ фаолиятига фильм директори раҳбарлик қилади.
Ўзбекистонда Ўзб«екфильм», «Ўзбекистон ҳужжатли ва илмий-оммавий фильмлар киностудияси», «Достонфильм», «Ёғду», «Имон», «Инсон», «Самарқандфильм», «Шод», «Юлдуз» ва бошқа Киностудиялар, «Наштар» ҳажвий киножурнали, шунингдек, Ўзтелерадио қошида «Ўзбектелефильм» фаолият кўрсатмокда.