КИР II

КИР II Буюк, Куруш , Кирауава-ухш (? — мил. ав. 530) — қад. Эрон шоҳи (мил. ав. 558—530). Ахоманийлар сулоласидан. Мил. ав. 558 й. Мидияга тобе форс қабилалари иттифоқини бошқарган ва 553 й. қўзғолон кўтариб Мидия тахтини эғаллаган (мил. ав. 550) ва Мидия подшоларининг расмий унвонларини қабул қилиб, бу билан ахоманийлар сулоласига асос солган. Шундан сўнг Парфияни, 546 й. эса Лидия ва Кичик Осиёдаги юнон давлатларини босиб олган. 545—539 й. ларда Дра-нғиёна, Марғиёна, Хоразм, Суғдиёна, Бақтрия, Арейя, Гедросия, хаумаварг саклари яшайдиган ҳудудни, Саттагидия, Арахосия ва Гандхарани истило қилган. 539 й. К. II қўшинлари Бобиянн босиб олган. Бобилдан ғарбда, Миср чегараларигача жойлашган мамлакатлар форсларга ўз ихтиёрлари билан бўйсунишган. К. II Бобил, Оссурия, Элам ва Иудея (Яҳудия)даги ибодатхоналарни, шунингдек, Бобил ш. деворини тиклаган. Бобил шохлари томонидан Месопотамияга зўрлаб кўчирилган халқларга Кир II ўз юртларига қайтишларига рухсат берган. Бобил подшоҳ қароргоҳларидан бирига айланган ва Кир II «Бобил подшоҳи, мамлакатлар шоҳи» унвонини олган. 530 й. июлида К. II Ўрта Осиёдаги массагетлар устига юриш қилган, бирок, Тўмарис раҳбарлик қилган массагетлар билан бўлган жангда унинг қўшини буткул тор-мор келтирилиб, Кир II ҳалок бўлган. Кир II образи қад. шарқ ва антик адабиётда чуқур из қолдирган. Мас, Ксенофонтнит «Киропедия» асари ўнга бағишланган.

Халқ оғзаки ижодининг баъзи намуналарида К. Пни каёнийлар сулоласига мансуб Кайхусрав билан чалкаштириш ҳоллари ҳам учрайди.

Ад.: Геродот, История в девяти книгах, Л., 1972.