КИР

КИР, Кичик Кир (? — мил. ав. 401) — Кичик Осиёдаги Лидия, Буюк Фригия, Каппадокиянит ноиби (сатрапи) (408 ёки 407—401). Доро II нинг угли. 404 й. биродари Артаксеркс II Ахоманийлар давлатига подшоҳ бўлгач, ҳокимиятни қўлга олишга ҳаракат қилган. Кир 401 й. катта қўшин тўплаб, Артаксеркс II га қарши Сарддан Бобил томон юриш бошлаган. Аммо Кунакс бўсағасидаги жангда ҳалок бўлиб, қўшини мағлубиятга учраган. Бу воқеалар Ксенофонтнинг «Анабасис»ида баён этилган.

Loading...