КИРИШ ГАП — асосий гапда қўшимча фикр билдирувчи гап. Нутқ пайтида тугилган эҳтиёж, зарурият натижасида киритилади. Кириш гап оғзаки нутқт асосий гапдан пауза б-н, ёзма нутқла эса қавс ёки тире билан ажратилади: Ўша йигит (мен уни илгаридан танир эдим) мусобақада биринчиликни олди. Унинг гулзори — мана биз ҳозир айланиб чикдик — етти иқлимда ҳам топилмаса керак.