КИРХГОФ

КИРХГОФ (Kirchhoff) Густав Роберт (1824.12.3, Кенигсберг – 1887.17.10, Берлин) — немис физиги, Берлин ФА аъзоси (1874 й. дан). Кенигсберг ун-тини тугатган (1846). Илмий ишлари электр. оптика ва механикага оид. Тармоқланган занжирлар бўйлаб оқувчи электр токининг тақсимланиш қонуниятлари (қ. Кирхгоф қоидалари)ни яратган ва электр потенциали тушунчасини физикага биринчи бўлиб киритган (1845—49), деформация назарияси, эластик жисмларнинг ҳаракати ва мувозанати ҳамда суюқликлар оқими масалалари билан шуғулланган (1849—58). Немис кимёгари Р. В. Бунзен билан ҳамкорликда спектрал таҳлил усулига асос солган (1854—59) ва кимёвий элементлардан цезий (1860) ва рубидий (1861) ни топган. Мутлақ қора жисм тушунчасини фанга киритган ва ўз номи билан аталган нурланиш қонуни (қ. Кирхгоф нурланиш қонуни)ни яратган.

Loading...