КИШВАРИЙ

КИШВАРИЙ (16-а.) — озарбайжон шоири. Табриздаги Султон Ёқуб саройига яқин бўлган. Алишер Навоий ғазалларига назиралар ёзган, шеърлар бағишлаган. Кишварий шеърияти мавзуларининг дунёвийлиги, тилининг соддалиги, тасвирий воситаларга бойлиги билан ажралиб туради; озарбайжон адабиёти тараққиётига таъсир кўрсатган. Кишварий девони қўлёзмаси сақланган.