КИСЛОРОД БИЛАН ДАВОЛАШ

КИСЛОРОД БИЛАН ДАВОЛАШ, ксигенотерапия — кислороддан даво мақсадида фойдаланиш. Конда ва тўқималарда кислород етишмаслиги (қ. Гипоксия, Гипоксемия) билан кечадиган нафас ва қон айланиш системаси касалликлари (бронхиал астма, зотилжам, юрак пороги, астмаси хуружи ва б.)да, камкрнлик, баландлик касаллиги, турли захарланишлар, шунингдек, хирургик операциялардан кейин Кислород билан даволаш тавсия этилади. Касалхона шароитида кислороддан нафас олиш учун мўлжалланган кислород ингалятор ва палаткалардан фойдаланилади. Кислородни плевра, қорин бўшлиғи ва меъда-ичак йўлига киритиш усуллари ҳам бор (кислородли ванналар). К. б. д. кўпинча ингаляция йўли б-н амалга оширилади. Турли йўллар билан киритилган кислород организмда кислород тансиқлигини тўлдирибгина қолмай, унинг барча хаётий функцияларини барқарорлаштиради ва қаршилик кучини оширади. Тиббиёт амалиётида, айниқса, гижжани туширишда гипербарик оксигенация (қ. Баротерапия) жуда қўл келади.

Уй шароитида Кислород билан даволашда кислород ёстиқдан фойдаланилади.