КИТСИМОНЛАР

КИТСИМОНЛАР (Cetacea) – сувда яшайдиган сут эмизувчилар туркуми, 100 га яқин тури бор. Ўзоқ Шарқ ва Шим. денгизларда 6 оиласига мансуб 21 тури учрайди. Бўйи 1,2 м дан (денгиз чўчқаси) 33 м гача (кўк кит). К. туркумига мўйловли китлар, дельфинлар, кашалотлар киради. Тўзилиши ва ҳаёти сув муҳитига мослашган. Орқа оёғи бўлмайди, олдингиси бошқарув вази-фасини бажарадиган кўракка айланган. териси яланғоч, шилимшиқ модда б-н қопланган. Дум сўзгичлари икки бўлакдан иборат. Китсимонлар нафас олиш учун сув бетига сўзиб чиқиб, ўпкасини ҳаво билан тўлдириб олади. Боши устига ўрнашган ташқи бурун тешикларида очилиб ёпилиб турадиган қопқоқлар бор. Бурун тешигидан сув аралаш ҳаво фаввора бўлиб отилиб туради. Бўғозлик даври бир йил. 1 та бола туғади. Боласи 4—8 ой онасини эмади. 3 ёшида вояга етади. Китсимонлар 200 метргача чуқурликка шўнғийди. Моллюскалар, қисқичбақалар ва б. умуртқасиз ҳайвонлар, балиқлар билан озиқланади. Сув остида бир соат ва ундан ортиқ тура олади. Китсимонлар тишсиз (мўйловли) ва тишли китлар кенжа туркумига бўлинади. Каспий ва Орол денгизидан ташқари барча денгиз ва океанларда, тропикдаги йирик дарёларда учрайди. Китсимонларнинг иқтисодий аҳамияти катта. Ёғидан глицерин, маргарин ва совун тайёрлашда фойдаланилади; гўштидан консерва тайёрланади,суягидан талқон қилинади, жигарида витамин А кўп бўлади. Кўпчилик турларининг сони кескин камайиб кетганлиги сабабли овлаш ман этилган. 18 тури ва 1 кенжа тури Халқаро Кизил китобга киритилган.

Loading...