КИЙИКЛАР

КИЙИКЛАРқувушшохлилар оиласига мансуб кавш қайтарувчи жуфт туёқлилар гуруҳи. Ташқи кўриниши, тузилиши, ҳаёт кечириши ва келиб чиқиши, ҳатто тана ўлчами ҳар хил ҳайвонларни ўз ичига олади. Кийикларга қорамоллар, қўйлар ва эчкилардан ташқари барча кавш қайтарувчилар киритилади. Қувушшохлилар оиласининг кўпчилик кенжа оилаларини бирлаштиради. Филогенетик жиҳатдан эчкилар ва сигирларга яқинроқ. Асосий кенжа оилалари ғизоллар ёки оҳуларга жайран, Ҳиндистонда тарқалган гарна, сигирсимон Кийиклар ёки бубалларга Африкада тарқалган каама ва гну; отсимон Кийикларга Африкада яшайдиган қора кийик, бейза, кийик-ҳўкиз, серна Кийиклар, тўрт шохли Кийиклар, ўрмон кийиклари киради. Кўп турлари Африкада, айрим турлари Жан. ва Марка-зий Осиёда яшайди, Европада Кийикларнинг 3 тури, Шим. Америкада бир тури тарқалган. Ўзбекистонда Кийиклардан сайғоқ ва жайран учрайди. Кўпчилик Кийиклар чўлларда, айрим турлари ўрмонда пода бўлиб яшайди. Полигам. Гўшти, териси ва шохи учун овланади.

Loading...