КИЙИКЎТ

КИЙИКЎТ (Ziziphora) — ялпиздошлар оиласига мансуб бир ва кўп йиллик ўтлар туркуми. Бўйи 30 см ча. Поялари ингичка, кулранг. Барги наштарсимон. Гули ярим шар кўринишидаги тупгулда, пояларнинг учида жойлашган. Тожбарги икки лабли, пушти, устки тожбарги яхлит, тўғри.

Уруғи авг. да етилади. Барги ва тўпгулидан олинадиган эфир мойи атирупа саноатида ишлатилади ва ундан тиббиётда ментол олинади. 22 тури Ўрта Осиё, Олтой ва Закавказье чўлларида, қумли, қурғоқчил тоғ ён бағирларида ўсади. Ўзбекистонда 7 тури, асосан, адир ва тоғларда, фақат бир тури (чўлялпиз) чўл зонасида ўсади.

Loading...