
КЛАПАН
КЛАПАН (нем. Klappe – тўсиқ) — машина ва механизмларда ҳаво, сув, буғ, газ оқимларини бошқаришга имкон берувчи деталь (қурилма). Вазифасига кўра, Клапан дросселли, редукцион, ростлаш, тескари, сақлагич, авариянинг олдини олувчи, беркитиш ва б. ; тўзилиши бўйича вентилли, золотникли, жўмракли ва б. га бўлинади. Клапан электрик, пневматик, гидравлик юритмалар б-н, шунингдек, дастаки усулда ҳаракатга келтирилади. Трубопроводларда қўл билан очилиб-ёпиладиган, насос ва компрессорларда 2 томондаги босимлар фарқи ҳисобига автоматик тарзда очилиб-ёпиладиган Клапанлар қўлланилади. Ички ёнув двигателлари ва буғ машиналарица алоҳида механизм воситасида бошқариб туриладиган; резервуардаги ҳаво босимини бир меъёрда тўтиб туриш ва эҳтиёт қилиш учун ишлатиладиган Клапанлар бор.