КЛАРНЕТ

КЛАРНЕТ [итал. Clarinetto, лот. clarus — тиниқ (товуш) сўзидан], сопрано (ёки катта) кларнети — пуф-ламатилчали ёғоч мусиқа чолғуси. 17-а. охирида юзага келган. Товуши тиниқ, ёрқин, ширали ва ёқимли. Обнус (қора) дарахти ёғочидан ва пластмассадан ясалади. Юқори қисмидаги мослама (мундштук) га камиш (ёки бамбук) тилча богланади, цилиндр шаклидаги ҳаво йўли (ички канал)нинг ўз. 590—680 мм. Ҳозирги Кларнетлар 7 тёшикли ва 20 клапанли, асосан, В ёки А созида бўлади. Диапазони d (ёки cis) — Ы (с4). Кичик Кларнет, бассетгорн, бас-К., контрабас-К. каби турлари ҳам манжуд.

Ижро ва ифодавий имкониятлари кенг бўлган Кларнет якканавоз соз сифатида, камер ва эстрада ансамбллари, симфоник ва пуфлама чолғулар оркестрларида ишлатилади. Ўзбекистонда ил к К. чилар 20-а. бошида пайдо бўлиб, 1950-й. лардан У. Ризоқулов, Б. Минин, кейинроқ К. Азимов, Б. Солиҳов, Б. Муртазоевлар танилди.

Loading...