КЛАВДИЙ

КЛАВДИЙ (Claudius), Тиберий Клавдий Нерон Германик (мил. ав. 10 й. — Лугдунум — мил. 54 й.) — Рим императори (41—54 й. лар), юлийлар-клавдийлар сулоласидан. Клавдий империя бюрократиясига асос солган, давлатнинг молиявий аҳволини яхшилаган, солиқ тизимини тартибга солган, провинциялардаги жамоаларга ҳам Рим фуқаролиги ҳуқуқини инъом этган.

Loading...