КЛИНИКА

КЛИНИКА (юн. kline — кўрпатўшак) — стационар (касалхона) тоифасидаги тиббий муассаса; тиббиёт олий ўқув юртлари, врачлар малакасини ошириш ин-тлари, илмий тадқиқот ин-тлари ҳузурида ташкил этилади. Клиникада беморларни даволаш билан бирга тадқиқот ишлари олиб борилади, тиббиёт интларининг талабалари ва малакасини оширувчи врачлар билан назарий ва илмий машғулотлар ўтказилади. Клиника шаҳар касалхонаси ва б. даволаш-профилактика муассасалари базасида ҳам фаолият кўрсатади, улар клиник касалхоналар деб аталади. Клиника базаларида клиник аспирантура ва ординатура мавжуд бўлиб, асосан, врачлар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрланади. Кўп Клиника ларда айрим сохага ихтисослаштирилган илмий марказлар ташкил этилган, у ерда шу соҳа мутахассислари ўз малакасини оширади ёки врачлар шу соҳага ихтисослаштирилади.

Prev Article

КЛИЗМА

Next Article

КЛИНТОН