КЛИРИДИС (Clerides) Глафкос (1919.24.4, Никосия) — Кипр президента. Лондон ун-тининг фалсафа ва юридик ф-тларини тугатган. Англия ҳарбий-ҳаво кучларида хизмат қилган (1939—45), 2-жаҳон уруши қатнашчиси. 1951 й. дан адвокатлик билан шуғулланган. 1959 й. дан Кипр муваққат ҳукуматида адлия вазири, Вакиллар палатаси (парламент) раиси (1961—76),1974 й. ташқи ишлар, мудофаа, ички ишлар вазири. 1981, 1985, 1991 й. ларда парламент аъзоси этиб сайланган. 1993 й. дан Кипр Республикаси президента. «Демократах йиғин» партияси раҳбари.