Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

КЛИРИНГ

КЛИРИНГ (инг. clearing, clear — тозалаш, равшанлаштириш) — мамлакатлар, компаниялар, корхоналар ўртасида бир-бирига етказиб берилган, сотилган товарлар, қимматли қоғозлар ва кўрсатилган хизматлар учун ўзаро ҳисоблар йўли билан тўловлар баланси шартлари асосида нақд пулсиз ҳисобкитоблар. Банклараро Клиринг ва халқаро валюта К. лари бор. Банклараро Клиринг банклар ўртасида ҳисоб-китоблар ўзаро пул талабларини ҳисобга олиш йўли билан бажарилади. Ривожланган мамлакатларнинг ички ҳисоб-китобларида чек ва вексель К. лари қўлланилади. Валюта Клиринг алмаштириладиган товарлар рўйхати, уларнинг нархи ва етказиб бериш муддатлари белгиланган халқаро тўлов шартномалари асосида амалга оширилади. Бунда валюта фақат етказиб берилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар ўртасидаги фарқ микдоридагина тўланади ёки ўша товардан яна қўшимча етказиб берилади.

Prev Article

КЛИРИДИС

Next Article

КЛИСТРОН