КЛИТ

КЛИТ (лақаби Қора) (? — мил. ав. 328) — Александр Мақдунийнинг саркардаси ва дўстларидан бири. Граниқ жан-гшга (мил. ав. 334 й.) Александрни ўлимдан сақлаб қолган. Бақтрия сатрапи этиб тайинланган (мил. ав. 329 й.). Александрнинг маҳаллий ахрлининг яшаш тарзига яқинлашгани ва шунинг билан бирга суғдларни македонияликларнинг урфодатлари билан таништиришга интилишига қаратилган сиёсатига очиқ-ойдин қарши чиққан. Клит тунги зиёфат вақтида Александр томонидан ўлдирилган.

Loading...