КЛИВЛЕНД МОЛИЯ ГУРУҲИ

КЛИВЛЕНД МОЛИЯ ГУРУҲИ — АҚШдаги йирик капитал иттифокларидан бири. 20-а. охирларида гуруҳнинг умумий активи 25 млрд. доллардан ортиқ. Бош идораси — Кливленд ш. да (Огайо штати). Кливленд молия гуруҳи қора металлургия, тоғ-кон саноати, т. й. транспорти асосида шақлланиб, АҚШнинг Детройт ш. даги автомобиль маркази буюртмалари билан чамбарчас боғланган. Гуруҳ 19-а. охирида 3 оилавий гуруҳ — Итон, Матеров ва Ханна гуруҳлари иттифоқи сифатида шақлланади. Эндиликда Кливленд молия гуруҳи учта йирик монополистик гуруҳ: Итон, ХэмфриХанна ва Кливленд ва Ўрта Ғарбдаги корпорацияларнинг бирлашмасидан иборат. Кливленд молия гуруҳининг хорижда, айниқса, Канадада йирик капитал маблағлари бор. Ҳоз. даврда Кливленд молия гуруҳи АҚШнинг 38 та штатида фаолият юритиб, хизмат сохаси, айниқса, суғурта ишида фаол қатнашади.

Prev Article

КЛЕТЧАТКА

Next Article

КЛИНИКА