КЛОД

КЛОД (Claude) Альберт (1899.23.8, Лонглер, Бельгия — 1983) — бельгиялик биокимёгар. 1923—49 й. ларда АКШда ишлаган. Биринчилардан бўлиб субҳужайравий структураларни тадқиқ этишда дифференциал центрифугалаш усулини қўллаган. Оксидланиш жараёнлари (ҳужайранинг нафас олиши) митохондрияларда кечишини аниқлаган. Нобель мукофоти лауреати (1974, Э. Палладе ва К. Р. ДеДюв билан ҳамкорликда).

Prev Article

КЛОАКАЛИЛАР

Next Article

КЛОСОН