КЛУБ (инг. club) — бир мақсад йўлида уюшган (маслакдош, ҳамкасб) кишиларнинг сиёсий, илмий, бадиий, спорт ва б. соҳалар бўйича шуғулланиши, кўнгилли дам олиши учун хизмат қиладиган маданий-маърифий муассаса, жамоат ташкилоти. Дастлаб Англия (16-а.)да вужудга келган. Франция (18-а.)да буржуа инқилоби даврида кенг тарқалган, турли маслакдошлар (мас, якобинчилар) учрашиб турадиган Клуб ларда сиёсий масалалар муҳокама қилинган. Россияда биринчи К. Петербург (1770)да «Инглиз клуби» номи билан ташкил қилинган. Ишчи Клуб лари дастлаб Англия (1800)да, кейинчалик Россия (1905—07)да ташкил топган.
Ўзбекистонда биринчи Клуб рус бадавлат кишилари, ҳарбийлар, амалдорлар ва б. учун ташкил этилган (1869). Клуб аъзолари ва уларнинг оилалари учун бал, маскарад ва рақслар ҳамда вокал ва адабий кечалар, драматик кўрсатувлар ташкил қилинган. Ишчи Клублари дастлаб Тошкент (1924)да ташкил топган. 30-й. лардан ф-ка ва з-длар қошида, к-з ва с-з марказларида ишчи-ёшлар Клублари бир хил лойиҳалар асосида қурила бошлади. Унда томоша зали (саҳнаси б-н), тўгарак машғулотлари учун хоналар, кутубхона ва б. бўлган. Я на қ. Маданият саройлари ва уйлари.