КЛУЖ УНИВЕРСИТЕТИ

КЛУЖ УНИВЕРСИТЕТИ, Б а б е ш — Больяй номидаги Клуж ун-ти — Руминиядаги йирик олий ўқув юртларидан бири. Клуж-Напока ш. да. 1872 й. венгер (мажор) унти сифатида ташкил топган. 1919 й. дан Руминия ун-ти. Механиқа, мат., физика, кимё, биол., геогр., фалсафа, тарих, филол., ҳуқуқ, иқтисод ва б. ихтисосликлар бўйича мутахассислар тайёрлайди. Ун-тда 6 мингга яқин талаба таълим олади. Кутубхонаси (1972 й. ташкил этилган)да 2,5 млн. дан ортиқ асар сақланади.

Loading...