КНЯЗЬ

КНЯЗЬ (рус.) — 1) қабила бошлиғи, давлат ёки алоҳида мулк ҳукмдори. Князь (нем. Furst) ўрта аерларда Германияда махсус имтиёзларга эга бўлган олий империя аристократияси вакили. Аҳолиси роман тилларида сўзлашувчи мамлакатларда Князь унвони prince (лот. princeps — биринчи сўзидан) сўзи билан ифодаланади. Россияда Князь ларнинг каттаси — улуғ Князь, қолганлари — вилоят К. лари деб аталган;

2) авлоддан-авлодга ўтган фахрий дворянлар унвони; подшо томонидан алоҳида хизмат кўрсатган амалдорларга ҳам инъом қилинган (18-а. дан).

Loading...