КОБДО, Жаргалант — Монголиянинг ғарбий қисмидаги шаҳар. Буянт-Гол дарёси бўйида. Кобдо аймоғининг маъмурий маркази. Аҳолиси 27,9 минг киши (1999). Кобдо мамлакат ғарбий қисмининг муҳим иқтисодий ва маданий маркази. Трансмонголия автомобиль магистрали ёнида. Қурилиш материаллари и. ч, озиқ-овқат, энергетика са-ноати ривожланган. Жунга ишлов берувчи корхона, биопрепаратлар ф-каси, босмахона, автомобилларни таъмирлаш з-ди, театр бор. Шаҳарга 1731 й. асос солинган.