КОБУЛ АМИРЛИГИ

КОБУЛ АМИРЛИГИДурронийлар давлати парчалангандан кейин вужудга келган афғон амирлиги (19-а.). Асосчиси — амир Дўстмуҳаммадхон. 19-а. нинг 30-й. ларида амирлик ҳудуди шим. дан жан. га Парвондан Мукургача ва ғарбдан шарққа Бомиёндан Хайбар довонигача чўзилган. Қулай географик жойлашиши унинг юксалишига имкон берган. Кобул амирлигини амир бошқарган. Ёлланма қўшин ёрдамида амир босқинчилик урушлари олиб борган, халқ қўзғолонларини бостирган. Афғон амирликлари орасида Кобул амирлиги энг кучлиси ҳисобланиб, 19-а. да Афғонистон давлати бир-лашуви жараёни маркази бўлган.

Loading...