
КОБУЛ
КОБУЛ — Афғонистон ва Покистондаги дарё. Ҳинд дарёсининг энг катта ўнг ирмоғи. Ўз. 460 км, ҳавзасининг майд. 75 минг км2 чамасида. Кўҳи Бобо тизмасининг ён бағридан бошланади. Аввал тоғлар орасидан оқади, кейин Жалолобод чўкмасидан ўтгач, Пешовар ш. яқинида текисликка чиқади. Қор ва ёмғир сувларидан тўйинади. Ёзда серсув, ўртача сув сарфи 700 м3/сек. Қуйилиш жойидан юқори оқимига томон (120 км гача) кичик кемалар қатнайди. Суғоришда фойдаланилади. ГЭС лар, сув омборлари қурилган. Дарё бўйида Кобул, Жалолобод ва Пешовар ш. лари жойлашган.