
КОБУЛИСТОН
КОБУЛИСТОН — Афғонистоннинг шим.-шарқий қисмида, Кобул дарёси ҳавзасида жойлашган тарихий вилоят. Маркази — Кобул ш. К. жан.-ғарбда Зобулистон билан чегарадош бўлиб, «Шоҳнома»да бу 2 вилоят номи кўпинча ёнма-ён зикр этилади. Баъзи географлар Кобулистон билан Зобулистонни бир вилоят номи деб ҳисобласаларда, «Шоҳнома» ҳамда Абулфазл Алломийнинг «Ойини Акбарий» («Акбаршоҳ қонунлари») асаридаги маълумотлар бу фикрни рад этади.