КОЧАБАМБА

КОЧАБАМБА — Боливиянинг марказий қисмидаги шаҳар. Шарқий Кордильера тоғлари оралиғидаги сойликда, 2600 м баландликда жойлашган. Кочабамба департаментининг маъмурий маркази. Аҳолиси 560,2 минг киши (1997). Т. й. станцияси, автомобиль йўллари тугуни. Аэропорт бор. Мамлакатнинг йирик қ. х. районларидан би-рининг маркази. Озиқ-овқат, тўқимачилик, кўн-тери саноати корхоналари, нефтни қайта ишлаш з-ди мавжуд. Вино ишлаб чиқарилади. Шаҳарга 1374 й. да асос солинган. Курорт шаҳри. Ун-т (1832) бор. Мустамлакачилик даврига оид меъморий ёдгорликлардан Сан-Франсиско черкови (16-а.), собор, Санто-Доминго монастири сақланган.