КЎЧАТ

КЎЧАТ — кўчатзорларда, парник ва иссиқхоналарда етиштириладиган ва кўчириб, асосий майдонга ўтқазиладиган ниҳол. К. лар ўсимликларнинг уруғи, данаги, қаламчасини экиб ва пайванд қилиб етиштирилади. Боғ, ўрмон ва б. яратиш учун Кўчат тайёрлашда урут, данак ва новда қаламчалари (ток, анжир ва б.)дан, шунингдек, пайванд қилиш усулларидан (қ. Кўчатзор) фойдаланилади.

Сабзавот К. лари парникпарла уруғидан махсус ромлар остида етиштирилади. Эртаги карам уруғи дек. —янв. да, ўртагисиники март — апр. бошларида, эртаги помидор уруғи фев. бошларида, бақлажон, қалампир ва кечки помидор уруғлари фев. нинг 2-ярми — мартнинг бошида парникка, бодринг уруғи ивитилмасдан мартнинг 2-ярмида тувакчаларга экилади. 1 гектарга етарли Кўчат олиш учун карам ва помидор уругларидан 300—400 г. бақлажон уруғидан 600 г; қалампирникидан 800—1000 г сарфланади. Уруғлар униб чиқиб, майсалагач, ниҳолдар махсус жойга 5×5 см (карам), 6 х 6 (помидор), 4×5 ва 5×5 (қалампир), 6×6 (бақлажон) см схемада қайта кўчатлаб чиқилади.

Карам, қалампир ва бақлажон Кўчатлари 4—5, помидор Кўчатлари эса камида 6—7 барг чиқарганда илдизларига ёпишиб турган лой — нам тупроғи билан кўчириб олиниб, об-ҳаво шароитига қараб, очиқ майдонларга (далага) ёки ҳосил етиштириладиган ҳимояли жойга экилади ва дарҳол суторилади.

Кўчат етиштириб ўстириш усулида уруғлик сарфи бевосита далага экишга нисбатан 3—5 марта камаяди, парвариш ишлари енгиллашади, ҳосили 30—40 кун олдин етилиб пишади.

Ботир Азимов.