КЎЧМА Леонид Данилович

КЎЧМА Леонид Данилович (1938.9.8, Чернигов вилоятининг Чайкива қишлоғи) — Украина давлат арбоби. Днепропетровск давлат ун-тини тугатган (1960). Техника фанлари номзоди, проф. 1960—75 й. ларда Днепропетровск ш. даги «Южное» конст-рукторлик бюросида муҳандис, етакчи муҳандис, етакчи конструктор, бош конструктор ёрдамчиси, Бойқўнғир космодроми техник раҳбари.1982—86 й. ларда «Южное» конст-рукторлик бюросида бош конструкторнинг биринчи ўринбосари. 1986—92 й. ларда Днепропетровск ш. даги ракетасозлик концер-нининг Бош директори. 1992 й. окт. дан Украина бош вазири, 1993 й. дек. дан Украина саноатчи ва тадбиркорлари уюшмаси президенти, 1994 й. июлдан Украина президенти. Бир неча марта (1995, 1998, 2002, 2003) расмий ва амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлган. Ўзбекистон Республикасининг «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланган (1998).

Loading...