КОДОН

КОДОН — генетик коднинг муайян (дискрет) бирлиги. Кодон информацион рибонуклеин кислотанинг бир қисми бўлиб, триплет характерига эга, яъни кетма-кет жойлашган учта нуклеотидлар тўпламидан иборат. Кодон битта аминокислота қолдиғини, оқсил синтезининг бошланиши (инциация Кодони) ёки тамом бўлиши (терминация Кодони)ни ифодаловчи белги хисобланади. 64 та Кодондан 61 таси аминокислоталарни, оқсил биосинтезининг бошланиши ва туғалланишини ифодалайди. Битта аминокислотага биттадан (фенилаланин) олтитагача (лейцин) К. тўғри келади. Ёнма-ён турган К. лар бир-бирини қопламайди, яъни биринчи К. нинг охирги нуклеотиди ундан кейинги К. нинг бошланғич нуклеотиди бўлолмайди. Кодонлар универсал характерга эга, яъни барча тирик организмлар учун умумий бўлади.

Loading...