КОФАРНИҲОН, Кофирниҳон — Тожикистондаги дарё. Амударёнит ўнг ирмоғи. Ўз. 387 км, ҳавзасининг майд. 11600 км2. Ҳисор тизмасидан бошланади, 90 км ли юқори қисми Обисафед, Каниз ва Сарбо номлари билан аталади. Сардоби Миёна ирмоғи қуйилгандан сўнг Кофарниҳон номини олади. Тоғли қисмида Кофарниҳон ён бағирлари тик тор водийда, Чинор қишлоғидан бошлаб эса кенг Ҳисор водийсида оқади (бу ерда сувидан сугоришда фойдаланилади). Қуйи қисмида Кофарниҳон Боботоғ билан Оқтоғ орасидан ўтади. Кофарниҳон қор ва музлик сувларидан тўйинади. Суви мартдан июнгача кўпайиб, янв. —фев. да камаяди. Суви анча лойқа, этак қисмида 1м3 сувида 1,53 кг лойқа бўлади. Йирик ирмоклари: Обизаранг, Сардоби Миёна, Капандор, Обиёс, Варзоб, Илоқ ва Хонақоҳ.
(КОФЕСонеаг; араб. — қаҳва), қақва дарахти — рўяндошлар оиласига мансуб кўп йиллик доим яшил дарахт. Шарқий ярим шарнинг тропикларида, аксарият Африкада ўсадиган 40 га яқин тури маълум. 5—6 маданий тури Арабистон я. о. да 14—15-а. дан, Бразилияда 18-а. дан экилади. Европага Кофарниҳон уруғи 1592 й. келтирилган ва Кофарниҳон ичимлиги ичиш одатга айланган. С. arabica (Арабистон Кофарниҳонси) ва C.liberica (Либерия К. си) кўпроқ тарқалган. Кофезорларнинг асосий қисми Бразилия (жаҳон бўйича етиштириладиган Кофарниҳоннинг ярми), Эфиопия, Колумбия, Яманда жойлашган. Индонезия, Ҳиндистонда ҳам экилади. Жаҳон бўйича Кофарниҳон дарахти экилган майдонлар 11,5 млн. га, ўртача ҳосилдорлик 6,16 ц/ га. Кофарниҳон ўстириш учун етарли микдорда намлик (йиллик ёғин миқдори 2200—2300 мм) ва ўртача йиллик ҳарорат 18° дан кам бўлмаган табиий-иқлим шароит зарур. Кофарниҳон йил бўйи гуллайди ва мева тугади. Дарахти бал. 8—20 м. Гуллари оқ, хушбўй, икки жинсли. Четдан чангланади. Меваси 2 уяли резавор, 9 ойда етилади, тўқ яшил мевалар дастлаб сариқ, пишиш даврида қизил ранг олади.
Кофарниҳон уруғи ва қаламчасидан кўпайтирилади. Ўтқазилган кўчати 5-йили ҳосилга киради. 30—40 йил ҳосил беради. 1 туп дарахтидан 1 кг га яқин уруғ олинади. Уруги таркибида 13—14% азот моддалари, 0,65—2,7% кофеин, 2—3% сахарин ва б. мавжуд. Улардан кофеин ва Кофарниҳон ичимлиги тайёрланадиган кукун олинади. Кофарниҳон ичимлиги тайёрлаш учун Кофарниҳон дони 180—200° хароратда 20—30 мин. давомида қовурилади, янчилади. Қовурилганда ичимликка жигарранг тус, хушбўйлик ва ёқимлик таъм берадиган моддалар ҳосил бўлади. Кофарниҳон кукунини иссиқ сувда эритиб, шакар қўшиб истеъмол қилинади.