КЬОГА

КЬОГА, Киога — Африкадаги кўл, Угандада. 1029 м баландликда жойлашган. Майд. 2,6 минг км2, чуқ. 3—5 м, ўз. 120 км. Қирғоқлари кучли парчаланган. Кьога Виктория кўлини ҳам ўз ичига олган жуда катта сув ҳавзасининг қолдиғи. Кўл қамиш ва папирус билан қопланган. Кьога орқали Виктория-Нил дарёси оқиб ўтади. Балиқ овланади.

Loading...