КЎҲНА УРГАНЧ

КЎҲНА УРГАНЧ — Туркманистоннинг Тошҳовўз вилоятидаги шаҳар (1986 й. дан). Кўҳна Урганч туманининг маъмурий маркази. Хўжайли т. й. станциясидан 35 км, Тошҳовўз ш. дан 105 км шим.ғарбда. Аҳолиси 31,4 минг киши (2000). Кўҳна Урганчда пахта тозалаш, сут, ёғ-экстракция з-длари, Тошҳовўз гилам ф-касининг филиали, алоқа бўлими, савдо, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ишлаб турибди. 7 умумий таълим мактаблари, мусиқа, болалар спорт мактаби, соғломлаштириш мажмуаси, кутубхона, маданият уйи, касалхона, сил касалликлари диспансери мавжуд.

Кўҳна Урганч 10 — 14-а. ларда Хоразм давлатининг пойтахти бўлиб, Хоразм ва Мовароуннаҳрда энг катта шаҳарлардан бири эди. Асл номи Гурганж, араб географлари асарларида Журжония деб тилга олинади. Мил. ав. 1-а. Хитой йилномасида Юе-Гань ёки Юе-Цзянь шаклида қайд қилинган. 10-а. нинг2-ярмида маркази Гурганжда бўлган мустақил амирлик вужудга келиб, у Кот ш. даги хоразмшоҳлар билан рақобат қила бошлади. 995 й. да Гурганж амири Маъмун ибн Муҳаммад Котдаги хоразмшохлар сулоласини тугатиб, ўзини Хоразмшоҳ деб эълон қилди (995—997). Ўша вақтдан Гурганж Хоразм давлатининг ягона пойтахти бўлиб қолди ва 11 — 12-а. ларда бу ерда маданият ва санъат равнақ топди. Ўша даврда шаҳар мустаҳкам қалъа деворлари билан ўраб олинди. Баъзи шаҳар дарвозаларининг номлари тарихий қўлёзма асарларда кўрсатиб ўтилган, бўлар: Хажжаж, Кобилон. 1221 й. да Чингизхон қўшинлари шаҳарни 6 ой қамал қилиб ололмагач, Амударёни тўсиб турган тўғонни бузиб, шаҳарни сувга бостирди. Мўғуллар барча ҳунармандларни ажратиб олиб Мўғулистонга ҳайдаб олиб кетдилар, қолган аҳолини қириб ташладилар.

14-а. нинг бошларида Олтин Ўрда таъсирида бўлган шаҳарда бинокорлик ишлари жонланди. 1333 й. да Гурганжга келган машҳур араб сайёҳи Ибн Баттута бунинг гувоҳи бўлган.

15—16-а. ларда шаҳарнинг маданий ва иқтисодий ривожланишида бир оз турғунлик рўй беради. 1646 й. да Хива хони Абулғозий Баҳодирхон (1643— 1664) ҳоз. Урганч ш. га асос солди. Шундан кейин қад. шаҳарнинг номи Кўҳна Урганч бўлиб қолди. Хива хони Муҳаммад Аминхон (1846-55) Кўҳна Урганчда бўлиб Хоразм пойтахтини ўша ерга кўчиришга қарор қилди. Лекин, унинг 1855 й. да Сарахсда туркманлар билан бўлган жангдаги фожиали ўлими бу ишга барҳам берди.

Г920-й. ларда Кўҳна Урганч Туркманистон таркибига киритидди. Шаҳарнинг қад. қисми 1985 й. да Давлаг тарихий-маданий музей-қўриқхонаси деб эълон қилинди. Кўҳна Урганч даги бир неча меъморий ёдгорликлар ЮНЕСКО ташкилотининг рўйхатига олинди. Шаҳарда ўлкашунослик музейи фаолият кўрсатади. Шаҳарнинг туристик инфраструктурасини вужудга келтириш, археологик қазишмалар, тарихий ёдгорликларни консервация қилиш ва таъмирлаш ишларини фаоллаштириш мақсадида 1997 й. да Туркманистон ҳукумати нуфузли халқаро ташкилотлар б-н ҳамкорликда «Кўҳна Урганчнинг маданий сферасини ривожлантириш» лойиҳасини амалга оширишга киришди.

Кўҳна Урганчда 12 — 14-а. лар меъморий ёдгорликларидан Эл Арслон, Такаш, Тўрабекхоним, Нажмиддин Кубро мақбаралари, Қутлуғ Темур (жоме масжиди) минораси ҳамда карвонсарой қолдиқлари, 16-а. ёдгорликларидан Султон Али мақбараси, 20-а. бошидаги ёдгорликларидан Тошмасжид мадрасаси ва б. сақланган. Кўҳна Урганчнинг энг қад. қисми ҳисобланган Қирқмулла тепалигида 1989—92 й. ларда олиб борилган археологик қазишмалар натижасида у мил. ав. 5—4-а. ларда вужудга келганлиги аниқланди.

Тарихда Кўҳна Урганч (Гурганж) ўша ерда яшаб, ижод этган ва фаолият кўрсатган машхур кишилар (Кубро, Жалолиддин Мангуберди, Маъмун академиясининг буюк олимлари Беруний, Ибн Сино, Абу Сахл Масиҳий, Абул Ҳайр Ҳаммор ва б.) б-н дунёга танилган.

Ад.: Гулямов Я. Г., История орошения Хорезма, 1957; Толстов С. П., Работы Хорезмской экспедиции 1949—1953 гг. ТХАЭЭ, т.2 М., 1958; Бартольд В. В., Сочинения,т. 3. М., 1965; Буниятов 3. М., Государство Хорезмшахов-ануштегинидов, М., 1986; Юсупов X., Три факта из истории Кёнеургенча, Известия АН Туркменистана, Серия гуманитарных ваук №2, 1992; Юсупов X., Сердце древнего Хорезма, Ашхабад, 1993; Нуржонов Кўҳна урганч, Кўҳна ва Янги Урганч, Урганч, 1993; Халимов Н., Памятники Ургенча, Ашхабад, 1991; Мамедов М. А., Мурадов Р. Г., Средневековые письменные источники о Древнем Ургенче, Ашхабад, 2000.

Loading...