КОЖИКОДЕ

КОЖИКОДЕ, Каликут — Ҳиндистоннинг жан. қисмидаги шаҳар, Керала штатида. Аҳолиси 450 минг кишидан зиёд (1990-й. лар ўрталари). Арабистон денгизининг Малабор соҳилидаги порт, тропик қ. х. маҳсулотлари экспорт қилинади. Тахта тилиш ва ёғочсозлик саноати корхоналари бор. Ўсимлик мойи, парфюмерия, целлюлоза ишлаб чиқарилади. Балиқовланади. 16 — 17-а. ларда ҳунармандчилик усулида миткал (калико) тўқиш билан машҳур бўлган (шаҳар номи ҳам шундан). Ибн Можид 1498 й. да Васко да Гама бошчилигидаги кемаларни Ҳинд океани орқали Кожикодега олиб ўтган. Ўша вақтда шаҳар Ҳиндистоннинг йирик савдо ва ҳунармандчилик марказларидан бири эди.

Loading...