КЎК МАСЖИД

КЎК МАСЖИД — Тошкентдаги меъморий ёдгорлик (1830—35). Тошкентлик ака-ука Нодирмат ва Ҳожиматбойлар (аввал улар номи билан юритилган) маблағига қурилган. Пештокли дарвозахона, баланд минорали кенг ҳовли, бир қанатли мадраса ва ҳовли тўридаги масжиддан иборат бўлган. Ҳозир кўримсиз дарвозахона, кенг ҳовлининг ярмиси ҳамда масжид (хонақоҳ ва айвон) сақланган. Хонақоҳ (9,0×9,0 м) мурабба тархли, гумбазли. Жан. Девори ичига чуқур равоқли меҳроб ва токчалар ишланган. Хонақоҳ жан. даги нақшинкор айвон (7,26×12,20 м) шифтига тўсин ташланиб, устидан тоқилар терилган. Устунлар кўпқиррали, пой-устуни кўк рангли тошлардан (масжид номи ҳам шундан) турли шаклларда йўниб ўрнатилган (ҳозир пойустунлар ранги кулранг тусда).

Кўк масжид 1995—99 й. ларда таъмирланиб атрофи ободонлаштирилди.

Loading...