КЎК НИЛ

КЎК НИЛ, Баҳр ул-Азрақ — Африкадаги дарё, Эфиопия ва Судан ҳудудида. Нилнинг энг серсув ўнг ир-моғи. Ўз. 1600 км, ҳавзасининг майд. 300 минг км2. Кичик Аббай номи билан Чоке тоғлари ён бағридан бошланади. Тана кўлига қуйилади, ундан Аббай номи билан оқиб чиқиб, 20 км дан кейин бал. 45 м ли шаршара ҳосил қилади. Бошланишида қирғоқлари пастроқ, сўнгра 500 км масофада чуқ. 900—1200 м, эни 100—200 м ли дарадан оқади. Судан ҳудудидан чиққач, Кўк Нил номини олади ва анча текис жойда илон изи бўлиб оқади. Хартум ш. ёнида Оқ Нил билан қўшилиб Нил дарёсини ҳосил қилади. Асосий ирмоқлари: Рахад ва Диндер. Ёмғир сувларидан тўйинади. Қуйилиш жойидан 580 км масофада кема қатнайди. Сув сарфи Хартум ш. яқинида фев. да 127 м3/сек. дан авг. да 5822 м3/ сек. гача. Сеннор ш. ёнида тўгон, ГЭС ва сув омборлари қурилган. Суғоришда фойдаланилади.

Loading...