
КЎКЧАТОВ
КЎКЧАТОВ (қозоқча — кўк тоғлар) – Қозоғистон Республикаси. Шим. Қозоғистон вилоятидаги шаҳар (1862 й. дан), Кўкчатов тоғларининг шим. чеккасида Т. й. тугуни. Аҳолиси 123,4 минг киши (1999). Кўкчатов машинасозлик, металлсозлик, озиқ-овқат ҳамда қурилиш материаллари саноатлари марказларидан бири. Ҳар хил тарозилар ишлаб чиқарадиган механиқа з-ди, кислородли нафас олиш аппаратлари, автомобиль тузатиш з-длари, кимё к-ти, озиқ-овқат, енгил саноат корхоналари, пед. ин-ти, театр, тарих-ўлкашунослик музейи бор. К. га 1824 й. асос солинган.