КОКИЛЬ МАШИНАСИ

КОКИЛЬ МАШИНАСИкокил қуйма олишга имкон берувчи машина. К. м. да кокиль паллаларини очибёпиш, куйма стерженларни ўрнатиш, кокилга металл қуйиш, тайёр қуймани кокилдан чиқариш, тозалаш ва уларнинг ички юзаларини бўяш ишлари бажарилади. Бир позицияли ва кўп позицияли хиллари бор. Бир позицияли универсал Кокиль машинасида кокилни алмаштириб, турли қуймалар олиш мумкин. Кокиль паллалари Кокиль машинаси йўналтиргичларида суриладиган пли-таларга ўрнатилади. Машина қисмлари пневматик (ҳаволи) ва гидравлик (суюқликли) усулларда ҳаракатлантирилади. Кўп позицияли Кокиль машинаси карусель ва конвейерли турларга бўлинади. Карусель Кокиль машинаси айланиб турувчи столга ўрнатилган бир нечта бир позицияли машиналардан иборат бўлади. Конвейерли Кокиль машинаси даги транспортёр қурилмасида бир позицияли Кокиль машинаси ёки кокиллар харакатланади. Кокиль машинаси автомат линиялар таркибига киради. Бундай линияда индукцион электр печлар, қуйиш маши-наси, иккита карусель Кокиль машинаси, қуймани термик ишлайдиган иккита агрегат ва транспортёр қурилмаси бўлади.

Loading...