КЎКОРОЛ

КЎКОРОЛОрол денгизи (Қозоғистон Республикаси)даги орол. Майд. 273 км2. Энг баланд жойи 163 м (Довуд тоғи). Кўкорол ғарбдан шарққа йўналган, ўз. 45 км. Палеоген (юқори эоцен)нинг мергель ва қумли гиллар, юқори қисмида кварцли қумлардан ташкил топган. Орол денгизининг саёзланиб бориши туфайли Кўкорол ғарбда Қоратуп я. о. билан ҳам қўшилди. Натижада Орол денгизининг шим. қисми («Кичик денгиз») ажралиб қолди. Сирдарё энди шу «Кичик денгиз»га қуйилмокда. Кўкоролда бир йиллик шўралар, қора саксовул, юлғун тарқалган. Шамол таъсирида эол қум рельефи шакллари — бархан ва дўнг қумлар таркиб топган.

Prev Article

КЎКНОР