КОКОС ПАЛЬМАСИ (Cocos nucifera) — пальмадошлар оиласига мансуб доим яшил дарахт. Бўйи 20—25 м, диаметри 60 см ча. Танаси учида бўйи 3—6 м келадиган патсимон барглари тўп бўлиб жойлашган. Гули рўваксимон тўпгул. Меваси йирик, данакли (кокос ёнғоғи деб ҳам аталади), янгилигида оғирлиги 1,5—2,5 кг. Кокос пальмаси тропиклардаги океан соҳилларида кўп тарқалган. Копраси (эти)дан кокос мойи, хуштаъм кокос сути олинади. Ёғочи қурилиш материали ҳисобланади. Кокос пальмасининг ёш барглари ҳам, мевасининг пишгани ва думбули ҳам овқатга ишлатилади. Тўпгули кесилган жойдан оқиб чиқадиган ширадан вино, ширин ичимлик ва қанд тайёрланади. Кокос пальмаси гаўхшаш бутия пальмаси (Butia capilata, В. jagatay) манзарали ўсимлик сифатида ўстирилади.