КЎКРАК БЎШЛИҒИ

КЎКРАК БЎШЛИҒИсут эмизувчи ҳайвонлар гавда бўшлиғининг олдинги (одамларда — юқори) қисми. Кўкрак бўшлиғи сероз пардаплевра билан қопланган. Кўкрак бўшлиғида нафас йўллари: кекирдак (кўкрак қисми), бронхлар, ўпка, қизилунгач (кўкрак қисми), кўкс ораяиғи, юрак, айрисимон без ва б. жойлашган. Кўкрак бўшлиғидан қон томирлар, лимфа йўллари ва нервлар ўтади. У қорин бўшлиғидан диафрагма билан ажралган. Кўкрак кафасининг шаклига ва диафрагманинг ҳолатига қараб, Кўкрак бўшлиғининг шакли ҳар хил бўлади.