КЎКРАК ҚАФАСИ

КЎКРАК ҚАФАСИ — судралиб юрувчилар, қушлар, сут эмизувчи хайвонлар ва одамда тўш суяги ёрдамида кўкрак умуртқаларига қовурғалар бирикишидан ҳосил бўлган бир бутун тузилма. Одамда Кўкрак қафаси қ ясси конусга ўхшайди. Кўкрак қафасининг ён, олд ва орқа девори бор. Ён ва олдинги деворлари 12 жуфт қовурғадан ҳосил бўлади; олдинда қовурғалар учи тўш суягига келиб тақалади; орқа деворнинг ўртаси умуртқа поғовасининг кўкрак бўлимидан иборат. Кўкрак қафасининг юқорисидаги тёшикдан кўкрак бўшлиғига трахея, қизилўнгач, қон томирлари ва нервлар ўтади, пастдан диафрагма чегаралаб туради. Кўкрак қафасида ўпка, юрак ва томирлар жойлашган. Нафас олганда Кўкрак қафаси кенгаяди, айни вақтда бўйлама, олд-орқа ва кўндаланг ҳажми катталашади. Кўкрак қафасининг ҳажми ва шакли ёш, жинс ва касбга қараб турлича. Кўкрак қафаси чақалоқларда пирамида шаклида, аёлларда пастки тешиги, бўйи калтароқ бўлади.