КЎКРАК

КЎКРАК — гавданинг юқори (одамда) ёки олдинги (кўпчилик умуртқали ҳай-вонларда) қисми; юқоридан тўш суяги дастасининг тепа қирраси, биринчи қовурғаларнинг тепа юзалари, орқадан биринчи кўкрак умуртқалари, икки ёнбошдан 12-қовурғалар, олдиндан тўш суякнинг ўсиғи билан чегаралиб туради. Кўкрак тананинг бўйин билан қорин бўшлиғи ўртасидаги бўлими бўлиб, уни мускуллар ва тери қоплаб олган. Кўкрак жисмоний меҳнат ва бадан тарбия билан шуғулланган одамларда яхши ривожланган. Болаларда пирамида шаклида, аёлларда эркақларга нисбатан калтароқ бўлади (яна қ. Кўкрак қафаси).

Prev Article

КЎКОРОЛ