КОКС

КОКС (нем. Кокс, инг. соке) — табиий ёқилғилар (тошкўмир, нефть, торф ва б.) ёки уларнинг қайта ишланган маҳсулотларини ҳаво иштирокисиз 950 — 1050° гача қиздириш (кокслаш) жараёнида ҳосил бўладиган углеродли қаттиқ қолдиқ. Тошкўмирли (домна, қуйиш печларида ишлатиладиган), электродли ва нефтдан олинадиган турлари бор. К. домна и. ч. да ёқилғи ва қайтаргич сифатида, қуймакорликця, рудаларни агломерациялашда, полиметалл чиқиндиларни қиздириб ҳайдашда ёқилғи сифатида, электродлар и. ч. да хом ашё сифатида ва б. мақсадларда ишлатилади.

Prev Article

КОКРОФТ

Next Article

КОКСЛАШ